Филиппин президенти Родриго Дутерте қароргоҳида юз берган отишма оқибатида унинг қўриқчиларидан бири ўлдирилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат президенти хавфсизлик хизматига таяниб маълум қилмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳодиса Манилада Малакананг боғида юз берди. Қўриқчи қорин қисмига узилган ўқ оқибатида ҳалок бўлган. Ким ўт очганлигига аниқлик киритилмаган.
Отишма юз берган пайтда Дутерте қароргоҳда бўлмаганлиги маълум қилинмоқда, бироқ у ҳодиса ҳақида хабардор қилинган.
Изоҳ (0)