Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мьянмадан Бангладешга ўтган қочоқ роҳинжаларнинг сони уч ҳафта ичида 436 минг кишидан ошди. Бу ҳақда БМТнинг қочоқлар иши бўйича Олий комиссари бошқармасининг матбуот котиби Эдриан Эдвардс маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: AP

Фото: AP

«БМТнинг қочоқлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси Бангладешга нисбатан гуманитар ёрдамларни икки баробар оширишга чақирди. Бу сўнгги ой ичида Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтган 436 минг роҳинжа билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашиши мумкинлиги билан боғлиқ», — деди Эдвардс.

25 август куни «Аракан роҳинжаларни қутқариш армияси» ҳаракатининг юзлаб жангарилари полициянинг 30 та таянч пунктига ҳужум қилганидан сўнг Ракхайн штатида вазият кескинлашган эди. 25 августдан бери Мьянмани 400 мингдан ортиқ роҳинжа тарк этди. Бангладешдаги роҳинжаларнинг умумий сони 800 мингдан ортади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар