Штаб-квартираси Лондонда жойлашган Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти Россия самолётлари Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширган зарбалар оқибатида 27 тинч фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда, AFP агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Syrian Observatory for Human Rights ахборотига кўра, ҳалок бўлганларнинг ўн нафари болалардир.
Идлибда Россия бомбалари тинч фуқароларнинг ўлимига олиб келгани ҳақида, шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазир Мавлуд Човушўғли баёнот берди, аммо қурбонлар сони ҳақида аниқ гапирмади.
Изоҳ (0)