Ироқ вакиллар кенгаши — парламенти маъқуллаган янги қонун лойиҳасига мувофиқ, Курдистоннинг мустақиллиги ҳақидаги референдумни ташкил этишда иштирок этган амалдорлар мансабидан четлаштирилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хусусан, ҳужжат плебисцит жараёнига жалб қилинган амалдорларга маош тўлашни тўхтатиш, уларни имтиёзлардан жудо қилишни назарда тутади.
Парламентдаги курд партиялари унинг сессияларига бойкот эълон қилган, шу боис мажлислар уларнинг иштирокисиз ўтмоқда.
Изоҳ (0)