Ироқ Курдистонида мустақиллик бўйича ўтказилган референдумнинг охирги овоз бериш участкалари ёпилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тўрт тилда (сорани, араб, оссурий, туркман) чоп этилган сайлов бюллетенида овоз берувчига қуйидаги савол берилган эди:
«Курд минтақаси ва минтақа маъмурияти назоратида бўлмаган курд зоналари мустақил давлат бўлишига розимисиз?».
25 сентябрь эртабалки соатларидан Курдистон президенти Масъуд Барзоний, Киркук ҳокими Намжиддин Карим, минтақавий ҳукумат раиси Начирвон Барзоний ва бошқа сиёсатчилар ўз овозларини берди. Маҳаллий вақт билан соат 17:40 қача аҳолининг 73 фоизи овоз бериб бўлди.
Ироқ парламенти Киркукка ва минтақанинг бошқа ҳудудларига ҳарбийларни юборишга қарор қилди. Расмий Бағдод буни минтақа аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан тушунтирди.
Ироқ Курдистони таркибига тўрт вилояти киради — Дохук, Хавлер, Сулаймоний ва Ҳалабжа. Минтақа аҳолиси — 5,5 миллион киши. Умумий майдони — 40 минг квадрат километр.
Изоҳ (0)