4 сентябрь куни АҚШнинг Блэк-Рок чўлида машҳур Burning Man фестивали якунланди. Унга 70 минг киши ташриф буюрди, деб хабар беради TJournal.
Тадбирнинг муҳим принципларидан бир — «из қолдирмаслик» бўлишига қарамай, ҳар йили ташкилотчилар чўлдан минглаб велосипедларни топади. 2017 йили улар фаоллар билан ҳамкорликда қумлар орасида қолиб кетган бу велосипедларни «Харви» ва «Ирма» тўфонлари оқибатида машиналаридан ажраган одамларга йўллашга қарор қилди.
Тропик циклонлар оқибатида жиддий зарар кўрган Хьюстон шаҳрида аҳолининг 94 фоизи автомобиль ёки мотоциклга эга эди. Аммо, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, «Харви» оқибатида 500 мингдан миллионгача автомобиллар йўқ қилинди, шундан сўнг шаҳарда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқа бошлади.
Хьюстондаги кўпчилик айни пайтда янги машина сотиб ололмайди, бутун штат бўйлаб ижара машиналари тугаб бўлди. Аммо Burning Man велосипедлари бу муаммони ҳал қилиши керак, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)