Усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида стритбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кумуш медалга сазовор бўлди. МОҚ матбуот хизмати буни сенсация деб атади.
Ўзбекистонда баскетбол спорт тури жуда секинлик билан ривож топаётгани кўпчиликка маълум. Бу борада спортчилар халқаро мусобақаларда совринли ўринлар учун даъвогарлик қила олмайди. Стритбол эса баскетболнинг бир қисми.
1950 йилларда АҚШда машҳурликка эришган стритбол олимпия ўйинлари таснифига киритилди. Яъни, Токио—2020 да стритболда ҳам медаллар ютиб олиш имконияти бўлади.
Мазкур спорт турида жамоалар 3 нафардан спортчи билан иштирок этади. Бунда баскетбол каби саватлар 2 та эмас, балки 1 тани ташкил қилади. Яъни, жамоалар фақат 1 та саватчага ҳужум қилади. 10 дақиқа давом этадиган мазкур спорт турида очколар фарқи 10 тага етса, ўйин шу ондаёқ тўхтайди. Йўқса, тўлиқ давом этади.
Изоҳ (0)