Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 318 кишигача кўпайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Фуқаро муҳофазаси хизматининг миллий мувофиқлаштирувчиси Луис Фелипе Пуэнтенинг маълум қилишича, Мехикода 180 киши, Морелосда 73 киши, Пуэблада 45 киши ҳалок бўлган.

«Мехико штатида қурбонлар сони 13 нафарни, Геррерода олти, Оахакада эса бир нафарни ташкил этган», — деб ёзади Пуэнте Twitter’даги саҳифасида.

Мексикада 7,1 магнитудали зилзила 19 сентябрь, сешанба куни юз берган эди. Мамлакат жанубидаги кучли ерости силкинишлари пойтахт Мехикода ўнлаб биноларни вайрон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар