КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо Шимолий Кореянинг ядровий қуролланишдан асосий мақсади АҚШ билан кучлар мувозанатига эришиш эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, ядро кучлари АҚШ томонидан ядро таҳдидига якун ясаш ва уларнинг ҳарбий аралашуви олдини олиш учун ҳарбий тўхтатиб туриш элементидир.
«Қитъалараро баллистик ракеталарни жиҳозлаш учун водород бомба синовини муваффақиятли ўтказдик. Бу ядро давлати мақомига эришиш мақсадига йўналтирилган тадбирларимизнинг бир қисмидир. Бу билан биз ядро қуролига эгалик қилишнинг якуний босқичига киришдик», — дейди Шимолий Корея ТИВ раҳбари.