Туркия полицияси Истанбулда аксилтеррорчилик операциясини ўтказиб, унинг давомида 36 кишини ушлади. Уларнинг 31 нафари чет эл фуқароларидир, деб хабар беради «РИА Новости».
Операция Истанбулдаги 15 та манзилда бир пайтнинг ўзида ўтказилди. Ушланганлар ИШИД террорчи гуруҳига алоқадорликда гумонланмоқда.
Ҳибсга олинганлар қайси давлатлар фуқаролари эканлиги номаълум. Уларнинг бир қисми Сурия ва Ироқда ИШИД томонида туриб жанг қилгани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)