Саудия Арабистони охирги бир неча йил ичида Яманга ёрдам кўрсатишга 8 миллиард доллар сарфлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр БМТ Бош Ассамблеясида баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Ўтган йиллар мобайнида Саудия Арабистони Яманга ёрдам тариқасида қирол Салмон номидаги гуманитар ёрдам маркази, БМТ агентликлари ва ноҳукумат ташкилотлар орқали 8 миллиард доллар йўллади», — деди дипломат.
Жумладан, у Саудия Яманда вабога қарши курашга 62 миллион доллар сарфлаганини қўшимча қилиб ўтди.
Вабо оқибатида Яманда 2 мингдан кўпроқ одам вафот этди.
Изоҳ (0)