Асли самарқандлик бўлган 33 ёшли хонанда Алла Сейдалиева Россиянинг «Биринчи канал»идаги машҳур «Голос» мусиқий танлови 6-мавсумида иштирок этди. Бу ҳақда MyDay хабар берди.
Қиз британиялик хонанда Энн-Марининг Alarm қўшиғи билан эшитувларда иштирок этди. У кейинги босқичга ўта олмади, аммо ҳакамлар унинг ижросини юқори баҳолади.
Алла Сейдалиева Тошкентдаги мусиқий гимназияда таълим олган, шунингдек, мусиқий мактабнинг фортепиано синфини тамомлаган. 2010 йили Лондонга кўчиб ўтган. Дастлаб у ерда University of West London’даги Tech Music School (TMS) мактабини тамомлаб, оммабоп мусиқа бакалаври унвонини олган. Сўнг қиз University of East London’нинг The Institute of Contemporary Music Performance (ICMP) мактабида магистратурада ўқиган.
Етти йил мусиқадан дам берган, шу жумладан, Буюк Британияда ишлаган.
2010–2013 йилларда трип-хоп жанрида куйловчи The Mouth of Ghosts гуруҳи яккахони бўлган.
Шоунинг ўтган мавсумида ўзбекистонлик бошқа хонанда — Сардор Милано финалгача борган эди.
Изоҳ (0)