Лондон шаҳри маъмуриятини Uber такси чақириш дастури лицензиясини қайтаришга чақирувчи петицияни 500 мингдан ортиқ одам имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Илгарироқ шаҳар раҳбарияти Uber’нинг одам ташиш учун лицензиясини узайтирмасликка қарор қилган эди.
Шаҳар раҳбарияти Uber автомобиль чақириш операторига қўйиладиган талабларга жавоб бермайди деб топди. Баёнотда айтилишича, компания жиноятчилик ҳақида хабар қилиш керак бўлган вазиятларда ўзини ёмон томондан кўрсатган, шунингдек, тиббий сертификатларни расмийлаштиришда шаффоф сиёсат юритмаган.
«Лондон маъмуриятининг Uber лицензиясини узайтирмаслик қарори 40 мингдан ортиқ профессионал ҳайдовчи ишсиз, миллионлаб лондонликлар эса қулай ва арзон транспорт турисиз қолишига олиб келади», — дейилади «Change.org» сайтида очилган петицияда.
Петиция бир суткадан камроқ вақт ичида 500 минг имзо тўплади.
Петицияни Uber компаниясининг Лондон бўлинмаси жойлаштирди. У, шунингдек, дастур фойдаланувчиларига мурожаатни имзолаш илтимоси акс этган хатлар йўллади.
Изоҳ (0)