Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси шартларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида суҳбатлашишга тайёр. Бунинг учун шартнома тузиш, жумладан, Теҳронга юқори бойитилган уран ишлаб чиқариш ҳуқуқини тақдим этиш орқали Ислом Республикасининг барча ён беришлари қайта кўриб чиқилиши лозим. Бу ҳақда 21 сентябрь, пайшанба куни The New York Times газетасида чоп этилган интервьюда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф маълум қилган, деб ёзади «ТАСС».
«Бизга 10 тонна бойитилган уранни қайтаришга розимисиз?» — дея риторик савол беради у.
Зариф АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти риторикаси ортида ўз навбатида муроса қилмасдан Теҳрондан янги ён беришларга эришиш истаги яширинган деб ҳисоблайди.
«Битим мукаммал эмас, чунки исталган битимда нимадир бериш билан бирга нимадир олишга ҳам тўғри келади. Акс ҳолда шартнома умуман бўлмайди», — дея аниқлик киритди у.
Изоҳ (0)