Парижнинг асосий тарихий обидаси — Эйфель минораси экскурсиялар учун очилган 1889 йилдан буён осори атиқани кўришга жами 300 миллион киши ташриф буюрди. Бу ҳақда туристик объектга хизмат кўрсатувчи SETE компанияси баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Шу муносабат билан 28 сентябрь куни Эйфель минораси ёнида байрам тадбирлари уюштирилиши режалаштирилган. Унда мусиқачилар иштирок этади, шунингдек, ёғдулар шоуси ташкил этилади.
Барча ташрифчиларга обида олдида суратга тушиш тавсия этилди. Бу суратлар кейинчалик махсус деворда «300 миллион марта раҳмат» ёзуви шаклида жойлаштирилади.
Изоҳ (0)