Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида жойлашган ўн қаватли Torn House меҳмонхонасида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Маҳаллий фавқулодда хизматлар баёнотига кўра, икки киши ҳалок бўлган. Улар орасида меҳмонхона маъмури бор. Жароҳатланганлар сони аниқлаштирилмоқда.
Бино фасади олов ичида қолди. Кун ўртасига келиб 840 квадрат метр ҳудуддаги ёнғин ўчирилди.
Воқеа жойида 76 ўт ўчирувчи ва 22 техника бирлиги ишламоқда.
Меҳмонхонадан бир неча ўн киши эвакуация қилинди. Яқин атрофда жойлашган бинолар, шу жумладан, бир болалар боғчасида ҳам эвакуация эълон қилинди.
Ёнғин Дон давлат озиқ-овқат технологиялари ва бизнес институти чордоғига ҳам ўтгани билдирилмоқда. Бундан ташқари, бинодан қулаган парчалар туфайли пастда турган етти автомобилга ўт кетди.
Изоҳ (0)