«Яндекс» компаниясининг Москвадаги офисида эвакуация эълон қилинди. Бу ҳақда, компания ходимларига таяниб, Meduza ёзмоқда.
Айтилишича, ижтимоий тармоқлар орқали компания ходимлари ёнғин сигнализацияси ишлаб кетганини билдирган.
«Яндекс»нинг офиси учта бинода жойлашган. Учта бинодан ҳам ходимлар чиқарилди. Компания раҳбарияти уларни муддатидан илгари уйларига жўнатиб юборди.
«РИА Новости»га кўра, эвакуация аноним қўнғироқдан сўнг эълон қилинган.
Эвакуациядан бир муддат олдин офисда Россия президенти Владимир Путин бўлган эди. У ходимлар билан мулоқот қилган ҳамда «Яндекс»да яратилган ҳайдовчисиз автомобиль билан танишган эди.
Изоҳ (0)