Испанияда Каталония мустақиллиги тарафдорлари оммавий норозилик намойишларини давом эттирмоқда. Улар 1 октябрда ўтадиган мустақиллик референдумини қолдириш ҳаракатларига қаршилик кўрсатмоқда, деб маълум қилади «ChannelsTV».
Жумладан, бир неча юз киши Каталония юқори суди биноси олдида тўпланди. Уларнинг қўлида «Диктатурани тўхтатамиз» ва «Овоз беришни истаймиз» деб ёзилган шиорлар бор».
Испания ҳукумати матбуот котиби Мендес де Виго бу намойишлар кичик гуруҳ томонидан ташкил этилганини ва аҳолининг кўпчилиги ишонадиган ғояларни акс эттирмаслигини таъкидлади.
Илгарироқ Испания марказий ҳукуматига бўйсунувчи куч тузилмалари Каталония расмий идораларида тинтув ўтказгани ҳамда бир неча кишини ҳибсга олгани, шунингдек, референдум учун тайёрлаб қўйилган 10 миллиондан ортиқ бюллетенларни мусодара этгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)