БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Эрон президенти Ҳасан Руҳонийдан АҚШ фуқароси, халқаро ташкилотнинг собиқ ходими Бакир Намозийни қамоқдан озод қилишни сўради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик бу ҳақда Гутерриш ва Руҳоний учрашувининг якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Бош котиб Бакир Намозийни инсонпарварлик нуқтаи назаридан озод қилиш масаласини кўтарди», — деди у.
2016 йил октябрида Эрон суди 80 ёшли Намозийни ҳамда унинг 46 ёшли ўғли Сиамакни АҚШ фойдасига айғоқчилик қилишда айбдор деб топиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
Изоҳ (0)