БААнинг Ал-Айн шаҳрида фавқулодда хизмат телефонига шаҳарда яшовчи фуқародан миннатдорлик хабари келди. Бу ҳолат Башир Коттоз билан юз берди. У ўз вақтида қизини халос этган қутқарувчиларга миннатдорлик билдирди, деб ёзади UAEInside.
Оила бошлиғининг сўзларига қараганда ўша кун тонги одатдагидан фарқ қилмаган. Баширнинг 14 ёшли кичик қизи Наурин мактабга боришга тайёргарлик кўрган. Қизча кийинаётганда, ота-онаси унинг хонасидан гумбирлашни эшитган. Кейинроқ эшик ичкарида қулаб тушган мебель туфайли ёпилиб қолганлиги аниқланган. Наурин ҳам, унинг отаси ҳам эшикни мустақил равишда оча олмаган.
Шунда Башир фавқулодда хизматнинг «999» рақамларига қўнғироқ қилган. Ҳаёт учун жуда хавфли вазият бўлмаганлигига қарамасдан, фавқулодда хизмат ходимлари беш дақиқада воқеа жойига етиб келган. Улар эшикни эҳтиёткорлик билан бузиб, асир қизни озод қилган. Науриннинг соғлиғи жойида эди ва у мактабга юзида табассум билан йўл олди.
Изоҳ (0)