Туркия Сурия билан чегара ҳудудга махсус мўлжал қўшинлари отрядларини тўпламоқда. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Туркия қуролли кучлари махсус мўлжал отрядлари автотранспортда Хатай вилоятининг Райҳонли туманига олиб келинмоқда. Охирги тўрт кун ичида бу ерга 80 дан ортиқ ҳарбий техника бирлиги олиб келинди.
Расмий Анқара шу тариқа чегара ҳудудларни мустаҳкамлаётганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)