Суриянинг Идлиб вилоятида «Жабҳат ан-Нусра» террорчи гуруҳи жангариларининг ҳужуми чоғида Россия махсус кучларининг уч ҳарбий хизматчиси яраланди. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Ҳарбий полиция жангчилари қуршовга тушиб қолди. Уларга ёрдам бериш учун юборилган гуруҳнинг уч жангчиси ҳалқани ёриб ўтиш чоғида яраланди.
Россия Бош штаб бош тезкор бошқармаси раҳбари генерал-полковник Сергей Рудской ушбу ҳужум АҚШ махсус хизматлари томонидан ташкил этилганини, ундан мақсад Сурия ҳукумат қўшинларининг Дайр аз-Заврдаги юришларини тўхтатиш бўлганини айтиб ўтди.
Ҳужум 19 сентябрь эрталабки соатларида бошланди. Бир кун ичида жангарилар фронтдан 12 километр ичкарига силжиди. Россия мудофаа вазирлигига кўра, террорчиларнинг танклари ҳамда пиёдаларнинг ҳарбий машиналари бор.
Бундан ташқари, сутка давомида 850 террорчи, уларга тегишли 11 танк, тўрт БМП ва бошқа техника йўқ қилинганини билдирилди.
Изоҳ (0)