Саудия Арабистонида мамлакатнинг миллий байрами — қиролликнинг бирлашув куни муносабати билан 23 сентябрь куни стадионда ўтадиган тадбирга биринчи марта аёллар таклиф этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Аёллар ва уларнинг оила аъзолари ар-Риёддаги қирол Фаҳд номидаги халқаро стадионга киритилади, аммо улар ёлғиз келган эркаклардан алоҳида ўтиради.
Илгари стадионга ташриф буюриш ҳуқуқи фақат эркакларда бор эди.
«Стадион 40 минг кишини қабул қила олади, оилалар ва ёлғиз одамлар алоҳида ўтиради», — маълум қилди тантаналар ташкилотчиларидан бири.
Изоҳ (0)