Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги қошидаги «Ўзтрейд» компанияси АҚШ бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва экспорт етказмалари ҳажмини ошириш мақсадида Нью-Йоркда савдо уйи очди. Савдо уйи базасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар товарларининг доимий шоуруми ишлаб туради, деб хабар қилади «Газета.uz».
20 сентябрь куни АҚШда ўтаётган Ўзбекистон–Америка бизнес-форумида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиш тизимини такомиллаштириш муҳокамаларнинг асосий мавзуси бўлди, дейилади хабарномада.
Форум доирасида АҚШнинг йирик компаниялари билан қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)