БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида 50 дан ортиқ давлат вакиллари ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Келишувга қўшилган мамлакатлар орасида ЖАР ва Бразилия бор, деб аниқлаштирилади хабарномада. Бразилия президенти Мишел Темер биринчи бўлиб ҳужжат остига имзо чекди. Маросимда ўнлаб давлатлар раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари қатнашди.
Кун давомида Гайана, Ватикан ва Таиланд ратификацион ёрлиқларни топшириши кутилмоқда.
Келишув 50 мамлакат томонидан имзоланиб, ратификация қилинганидан сўнг 90 кун ўтиб, кучга киради. Унга кўра, иштирокчилар ҳеч қачон ядровий қурол ишлаб чиқармайди ва бундай технологиялар устида ишлар олиб бормайди. Шунингдек, уларнинг ҳудудида бошқа давлатларнинг ядровий қуроллари жойлаштирилмайди.
Изоҳ (0)