Ўзбекистон ёшлар иттифоқи китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини топди, деб хабар беради Uz24.
Ғояга кўра, энг кўп китоб ўқиган ёшлар автомобиль билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган «Ёшлар поезди» тарғибот акцияси давомида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Абдулла Асланов маълум қилди.
«Биз китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қиляпмиз. Яъни китоб ўқиган ёшлар Spark минади! Хабарингиз бор, китобхонлик кўникмасини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда. Улар орасида ‘Энг яхши китобхон оила’, ‘Энг яхши китобхон мактаб’, ‘Энг яхши китобхон маҳалла’ каби лойиҳаларимиз ғолибларига автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этишни режалаштирганмиз», — деди у.
Изоҳ (0)