Россияда ўтаётган «Запад–2017» ҳарбий ўқув машғулотлари чоғида Ка-52 вертолёти хатолик туфайли тасодифан томошабинларга қарата ракета отди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Воқеа 16 сентябрь куни рўй берди.
Томошабинлар Санкт-Петербургдаги «Лужский» полигони яқинида йиғилган эди. Икки киши жароҳат олди.
Айтилишича, «ҳаво-ер» тоифасидаги ракета техник носозлик туфайли учириб юборилган. Жабрланганларнинг иккиси ҳам журналистлардир.
Изоҳ (0)