Ўзбекистонда прокуратура ходимларига «Асака» банки орқали кредитга автомобиль олиш имконияти берилади. Бу бўйича тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган, дея маълум қилади «Халқ сўзи».
Унга кўра, орган ходимларига автомобиллар 10 йил муддатга кредит асосида тақдим этилади.
Автомобиль нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси (ҳозирги вақтда 14 фоиз) билан бир хил кўрсаткичда бўлади.
Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган ходимлар рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.
Изоҳ (0)