Парижда 18 сентябрь куни Эйфель минораси атрофида шаффоф ўқ ўтмас девор қурилиши бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушида зарарсиз турган машҳур минорани энди террорчилардан қўриқлаш учун шундай чоралар кўришга тўғри келмоқда, дейилади хабарномада.
Икки қаватли, уч метрли деворлар минорани Сена соҳилбўйидан ажратиб турадиган бўлди. Зирҳланган шиша қалинлиги 5 сантиметр бўлиб, у армия ўқларига дош бера олади, шунингдек, террорчилик ҳужуми уюштирилган тақдирда пўлат осколкаларни тутиб қолади.
Изоҳ (0)