АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ йиғилишидаги чиқишини бошлади, деб хабар беради «Интерфакс».
Сўзининг бошида у БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ташкилотни ислоҳ қилиш ҳаракати учун миннатдорлик изҳор этди.
«Бош котиб Антониу Гутерришга БМТни ислоҳ қилишга садоқат сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирмқочи эди... У БМТни ислоҳ қилиш фикрига қўшилишини олқишлайман, негаки бу ташкилот биз вакили бўлган инсонлар манфаатига яхшироқ хизмат қилади», — деди Оқ Уй раҳбари.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳам бош котибнинг БМТни яхшилаш услубларини қидириш ҳаракатини қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, Трамп охирги йилларда халқаро ташкилот бюрократия ва ёмон бошқарув туфайли ўз салоҳиятини етарли даражада очолмаганини таъкидлаби ўтди:
«Бунда БМТ бюджети 2000 йилдан буён 140 фоизга ўсди, ходимлар сони икки баробардан кўпроққа ошди. Биз бу инвестицияларга мувофиқ натижаларни кўрмаяпмиз. Аммо мен бош котиб Гутерриш даврида вазият ўзгараётганини, тез ўзгараётганини биламан, биз буни кўриб турибмиз. Шунинг учун бош котибни ҳамда унинг одамлар ҳақида кўпроқ, бюрократия ҳақида камроқ қайғуриш чақириғини юқори баҳолаймиз», — деди АҚШ раҳбари.
Изоҳ (0)