АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни «ракета одам» деб аташига сабаб КХДР томонидан ракета синовларининг ўтказилаётганидир. АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер ABC ва Fox News телеканаллари эфирида давлат раҳбарининг Twitter’даги хабарига шундай изоҳ берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Кеча кечқурун Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали суҳбатлашдим. Ундан ракета-одам қандай юрганини сўрадим», — деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги микроблогида.
I spoke with President Moon of South Korea last night. Asked him how Rocket Man is doing. Long gas lines forming in North Korea. Too bad!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) September 17, 2017
Журналист Трампнинг бу гапларига тўхталар экан, Макмастердан бу ўринда ростанам Ким Чен Ин назарда тутилган-тутилмаганини аниқлаштиришини сўради.
«Афтидан, у», — деди сиёсатчи.
«Негаки Шимолий Корея ракеталар учиради», — қўшимча қилди у.
Макмастер сўзининг якунида Вашингтон Пхеньянга босим ўтказиш сиёсатини давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)