Эрон ядровий дастури бўйича қўшма умумқамровли режа фақат расмий Теҳронга манфаат келтиради. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Бу мавжудлари ичида энг ёмон келишувдир. Мен у халқаро ҳамжамиятга зиён келтириши ҳақида гапиряпман. Бунда у эронликларга сўзсиз манфаат келтиради. Мажбурий ижро механизмлари жуда заиф ишлаб чиқилган», — деди у.
Сиёсатчи келишув доирасида Эрон амалга ошираётган ишларни жиддий текшириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, у Эрон расмийларини Яқин Шарқни беқарорлаштириш, минтақадаги сиёсий ва гуманитар фоижани консервациялашда айблади.
«Улар бутун минтақа бўйлаб террорчи гуруҳлар ва ўз назоратлари остидаги исёнчи кучлардан фойдаланиб, ўз манфаатларини илгари суради ва қўшниларига таҳдид солади», — деди Герберт Макмастер.
Изоҳ (0)