Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари икки мамлакат муносабатларининг янги босқичи бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Илгарироқ хабар қилинганидек, Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга ташрифи якунланди. Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар пойтахтдаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди. «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

Ташриф якунида Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев ОАВ учун брифинг ўтказди. Тадбир чоғида улар биродар мамлакатлар муносабатларининг янги босқичи бошланганини тасдиқлади.

Шунингдек, президентлар «Ўзбекистон – Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи» мавзуидаги саноат кўргазмасида бўлиб, у ерда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари билан танишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)