Буюк Британияда террорчилик таҳдиди энг юқори даражадан биттадан охирги даражагача туширилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Эмбер Радд баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«‘Парсонс Грин’ метро бекатидаги терактдан сўнг ўтган жумада полиция ўтказилаётган операцияда жиддий силжишга эришди. Буюк Британиядаги террорчилик таҳдиди даражаларини белгиловчи Террорчиликка қарши кураш бўйича бирлашган таҳлилий марказ таҳдид даражасини ‘фавқулодда’ босқичидан ‘жиддий’ босқичига туширишга қарор қилди», — деди у.
Муқаддам терактга алоқадорликда гумондор икки шахснинг ушланиши (1, 2) ҳам террорчилик хавфи анча камайишига сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Радд хоним «жиддий» босқичи ҳали ҳам террорчилик ҳужуми эҳтимоли мавжудлигини билдиришини тушунтириб ўтди. Шу боис вазир аҳолини ҳушёрликни сақлашда давом этишга, аммо хавотирга тушмасликка чақирди.
Изоҳ (0)