Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ливан хавфсизлик кучлари ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган гуруҳни йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Ўтказилган операция давомида бир нечта теракт ва ҳужумларни амалга оширишни режалаштирган 19 нафар террорчи қўлга олинди.

Маълум бўлишича, уларга Миср паспортига эга ва Сайда шаҳридаги фаластинлик қочоқлар лагерига яширинган Абу Ҳаттоб тахаллусли террорчи Фоди Иброҳим Аҳмад бошчилик қилган.

Бу Ливан хавфсизлик кучлари томонидан июнь ойидан бери аниқланган ва хавфсизлантирилган учинчи террорчилик гуруҳи ҳисобланади.

Мамлакат ички ишлар вазири Нухад Машнукнинг маълум қилишича, хорижий элчихоналар юз бериши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантирилган. Улар Байрутда бўлган ўз фуқароларига тегишли маълумотларни тарқатган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди