ESET Ўзбекистонда зарар етказувчи дастурий таъминот фаоллиги тўғрисида 2017 йил август ҳолатидаги ҳисоботни тақдим этди. У ESET LiveGrid булутли тизими ёрдамида тузилган, деб ёзади IctNews.
Ўзбекистон учун кибертаҳдидлар рейтингида биринчи ўринни LNK/Agent.EI вируси эгаллаган. Дастур ишга тушгандан сўнг у тизимга тарқалади ва тезкор хотирани тўлдириб, компьютер ишига тўсқинлик қилади.
Рейтингдан Win64/CoinMiner ва NSIS/CoinMiner криптовалюта майнерлари ҳам жой олган. Зарарли дастурлар мураккаб ҳисоб-китоблар учун зарарланган тизим қувватидан фойдаланади ва бу ҳам компьютер ишини қийинлаштиради.
Кибертаҳдидлар глобал рейтингида JS/Adware.AztecMedia ва JS/Adware.Ismali етакчилик қилмоқда. Июль ойида ESET NOD32 нинг ўзбекистонлик фойдаланувчиларининг 17,82 фоизи компьютерларининг зарарли дастурий таъминот билан зарарлашга уриниш ҳолатига дуч келган.
ESET шубҳали сайтларга кирмаслик, операцион тизимни мунтазам янгилаб туриш, шунингдек, шахсий компьютер ва мобил қурилмаларни замонавий вирусга қарши дастурий таъминотлар билан ҳимоя қилишни тавсия қилади.
Изоҳ (0)