Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Невада штатидаги Неллис авиабазаси вакиллари Собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган дея гумон қилинаётган самолётнинг қулаши борасидаги вазиятга ойдинлик киритишни истамади, деб хабар берди «РИА Новости».

«5 сентябрь куни рўй берган ҳодисага боғлиқ барча маълумотлар махфийлаштирилди», — дея авиабаза матбуот котиби журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Нохуш ҳодиса Лас-Вегас яқинидаги Неллис авиабазасидан 160 километр нарида рўй берган. Шунингдек, ушбу йўналишда 51-ҳудуд номи билан машҳур Эдвард авиабазасининг масофавий бўлинмаси жойлашган. Ушбу базада янги учар қурилмалар ишлаб чиқарилади ва синовдан ўтказилади.

Авиабаза матбуот хизмати ушбу фалокат оқибатида подполковник Эрик Шульц вафот этгани ҳақида хабар берди.

Aviation Week’нинг маълум қилишича, ҳалок бўлган учувчи хориж техникасини синовдан ўтказадиган эскадрильяга қўмондонлик қилган. Уларнинг ихтиёрида Собиқ иттифоқ томонидан ишлаб чиқарилган бир қатор самолётлар, жумладан, МиГ-29, Су-27 қирувчиси мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?