Америкалик хонанда Ферги ва актёр Жош Дюамель ажрашишганини маълум қилди. Улар саккиз йил давомида бирга яшади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Улкан севги ва ҳурмат билан шу йил бошроғида ажрашишга қарор қилдик. Оиламиз аъзолари бунга кўникишига вақт бериш учун биз бу фактни жамоатчиликка маълум қилгунга қадар сир тутишга қарор қилдик», — маълум қилди жуфтлик қўшма баёнотда.
Шунингдек, улар кейинчалик ҳам бир-бирига кўмак беришларини маълум қилди.
Айни пайтда жуфтлик 4 ёшли Эксл Жек исмли фарзандини тарбияламоқда.
Изоҳ (0)