АҚШ собиқ давлат котиби ва мамлакат президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон янги «Нима юз берди» (What Happened) номли китобида ўзини «Тахтлар ўйини» сериали қаҳрамонларидан бири, Етти қироллик қироличаси Серсея Ланнистерга ўхшатди, деб ёзади «ТАСС».
«Трамп сайловолди митингларидаги оломон ҳисобсиз равишда мени қамоққа олишларини талаб қилди. Улар ‘Тахтлар ўйини’даги диний мутаассиблар Серсея Ланнистер Қизил саройга олиб борилаётганда ‘Шармандалик! Шармандалик!’ деб қичқиргани каби ‘Айбдор! Айбдор!’ деб қичқирар эди», — дейилади New York Daily News газетасида Клинтон китобидан келтирилган парчада.
«Одамлар менинг хунимни истаганлигини тасаввур ҳам қила олмайман. Серсея хато қилди, лекин у буларнинг барчасига лойиқ эмас», — дейди Клинтон.
Сотувга 12 сентябрь куни чиққан мемуарларида собиқ биринчи хоним сайловолди кампанияси ва ўтган йилги президентлик сайловларидаги мағлубияти ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)