Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия қирувчи самолётлари бир ҳафта ичида беш марта хорижий разведка самолётларини қўлга олиш учун ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигига асосланиб, «РБК» хабар берди.

Бир ҳафта ичида Россия чегарасига хорижнинг 37 та разведка самолётлари яқинлашган. Уларнинг аксарияти (25 таси) Россияга шимоли-ғарб томондан, яна саккизтаси эса Арктика чегаралари томондан яқинлашган. Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, хорижий самолётлар томонидан Россия ҳаво майдончасининг бузилишига йўл қўйилмаган.

Аввалроқ, радиолокацион анжомлар билан жиҳозланган НАТОга тегишли AWACS разведка самолёти Латвияга келгани маълум бўлганди. Германиядаги авиабазадан учган самолёт Ригадаги аэродромга келиб қўнган.

Хорижий самолётларнинг шимоли-ғарб томонда кўпайиб қолганлигига 14 сентябрь куни Россия—Беларусь ҳамкорлигида бошлаган «Ғарб—2017» ўқув машғулотлари сабаб бўлган. Унда 13 мингга яқин ҳарбийлар, 70 та самолёт ва вертолётлар, 680 дона ҳарбий техникалар, жумладан, 250 та танк ва жанговар кемалар иштирок этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди