Европа Иттифоқи мамлакатлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг охирги қабул қилинган резолюцияси ижроси доирасида Шимолий Кореяга қарши санкцион чораларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Европа регуляторининг сайтида чоп этилган баёнотда айтилишича, янги чоралар Шимолий Кореянинг ядровий дастури ишланмалари давом эттирилаётганига жавоб бўлади.
«Евроиттифоқ ўз чеклаш чораларини жорий этиб, Пхеньянга ўтказиладиган босимни кучайтиради», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)