Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган EXPO–2017 кўргазмасига кетган сарф-харажатлар давлат бюджетига қайтиб тушди. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг журналистлар билан ўтган матбуот анжуманда айтиб ўтди, деб хабар беради Uz24.
«Ҳеч нима исроф бўлмади. Кўргазмага сарфланган пуллар Остонадаги барча меҳмонхоналар, ресторанлар, концерт залларини тўлдирган ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар ҳисобидан қайтиб келди. Бизнес туртки олди, Остона бюджети ўсди, тадбиркорлар пул ишлаб олишди. Қурилиш ишларида 1400 компаниялар иштирок этди, натижада мультипликатив таассурот берди. Ўйлайманки, кўргазма ҳар томонлама яхши тадбир бўлди», — деди Назарбоев.
Президентнинг қайд этишича, кўргазма учун қисқа вақт ичида бутун миттитуман қурилди.
EXPO–2017 кўргазмаси 10 сентябрь куни ўз ишини якунлади, унда 115 мамлакат ва 22 халқаро ташкилотлар иштирок этди. Умумий ҳисобда кўргазмага 3977545 нафар киши ташриф буюрди.
Изоҳ (0)