Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кун давомида қувват ва ишчанлик руҳи йўқолиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида тушликдан кейин нималар қилиш кераклиги ҳақида сиз учун баъзи маслаҳатларни тўпладик.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Ҳаракат қилинг

Агар сиз ўтириб ишласангиз, жойингиздан туринг. Ташқарига чиқиб бироз сайр қилинг. Тоза ҳаво сизга куч бағишлайди. Агар офисдан чиқиб кетолмасангиз, машқлар бажаринг ёки офис бўйлаб юринг.

Енгилроқ вазифаларни бажаринг

Балки кўпчиликда унчалик куч талаб қилинмайдиган ишлар бўлиши мумкин, масалан электрон хатларни жўнатиш. Бундай вазифаларни агар улар шошилинч бўлмаса, тушликдан кейинги вақтга қолдиринг. Шунда сиз, бу ишларни бирор ёқимли мусиқа остида бажариш давомида дам оласиз.

Қийин ишларга фақат 5 дақиқа ажратинг

Агар сиз жиддий лойиҳани тугатишингиз керак бўлса, унга фақат 5 дақиқагина ажратинг. Вақтни белгилайдиган таймер ўрнатинг. Агар сиз унинг қийинлигидан қўрқаётган бўлсангиз, бундай усул ишга тезроқ киришишга ёрдам беради. Бу 5 дақиқа давомида улгурганингизча бажаринг. Агар кучингизга куч қўшилганини сезсангиз, унда давом эттиринг.

Хато ва камчиликларни тўғриланг

Кўпчилигимизда, ўзимизга жуда муҳим бўлиб кўринган иш лаҳзалари бўлади. Масалан, тақдимотга режадан ташқари, ўзимизга ёқса ҳам бошқаларнинг жиғига тегадиган бошқача, лекин ортиқча бўлган бирон-бир тадбир қўшиш. Иш кунининг охирида, бироз бўшаганингиздан сўнг бу ўзгаришларни танқидий кўз билан қараб чиқишингиз мумкин. Балки сиз уларнинг умуман ортиқча эканлигини тушунарсиз.

Эртанги кунни режалаштиринг

Иш кунингизнинг охирги соатини шунга бағишланг. Қилинадиган ишларни муҳимлигига қараб жойлаштиринг. Эрталаб бажариш керак бўлган вазифаларни аниқлаб олинг. Ҳеч нарсани унутмаслик учун ўзингизга эслатма тайёрланг.

Манба: Weekend Rambler

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)