Сирдарё вилоят прокуратураси Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани акс этган видео бўйича текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Prokuratura.uz»

Текширув натижаларига қараб, тегишли чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Kun.uz» нашри Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани акс этган видеони эълон қилган эди. Роликда маъмурият раҳбари деб аталувчи эркак бир қаторга терилган директорларни навбатма-навбат уришаётгани ва калтаклаётганини кўриш мумкин. Туман ҳокимининг сўзларидан англаш мумкинки, мактаб директорлари Мустақиллик байрамига ўқитувчиларни олиб келмагани учун жазоланган.

Кейинроқ туман ҳокими маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани билан боғлиқ ҳолат вилоят ҳокимлиги мутасаддилари томонидан чуқур ўрганилаётгани хабар қилинди.