Кремль расмий вакили Дмитрий Песков журналистлар билан мулоқот чоғида Владимир Путиннинг 2018 йилги президент сайловида иштирок этиши ҳақидаги саволга изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Бу ҳозирча фақат сиёсацҳунослар орасидаги муҳокамалардир. Биласизки, президент ҳали ўз қарорини айтган эмас. Президдент маъмурияти айнан шундан келиб чиқиб иш тутади. Ишимиз шундан иборат», — деди у.
Песков, шунингдек, шошқалоқлик қилмаслик кераклигини таъкидлади.
«Биласиз, давлат раҳбари олдиндан электорал кайфиятларга берилмайди, маъмурият ҳам шундай қилади», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)