Латвия президенти Раймондс Вейонис фуқаро бўлмаган резидентлар мамлакат ҳудудида яшаган тақдирда уларнинг фарзандларига фуқаролик тақдим этишга қаратилган қонун лойиҳасини Сейм муҳокамасига киритди. Бу ҳақда Mixnews портали хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси 2018 йилнинг 1 июнидан сўнг туғилажак фарзандларни инобатга олади. Уларга республика паспорти тақдим этилади. Ўзгартишлар йилига 50–80 болани қамраб олади.
Ҳужжатга шарҳда айтилишича, унинг қабул қилиниши жамиятнинг бирдамлигига хизмат қилади.
Изоҳ (0)