КХДР унга қарши БМТ санкцияларининг кенгайтирилишини ноқонуний деб ҳисоблайди ва Хавфсизлик Кенгашининг бу ишига нисбатан жавоб чораларини кўришга тайёр. Бу ҳақда КХДРнинг БМТ Женева бўлимидаги доимий вакили Хан Тхэ Сон баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Делегациям БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ноқонуний резолюциясини қатъий тарзда қоралайди», — маълум қилди у.
«Вашингтон иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий зиддият курсини бошлади, бу жараён якуний босқичга келиб қолди», — қўшимча қилди у.