16 йил муқаддам, 11 сентябрь куни АҚШда мамлакат тарихидаги энг даҳшатли теракт амалга оширилди.
2001 йилнинг шу куни «ал-Қоида» террорчи гуруҳи жангарилари тўрт фуқаролик авиацияси самолётини эгаллаб олди. Улардан бири Нью-Йоркдаги машҳур Бутунжаҳон савдо марказининг шимолий минорасига урилди. Иккинчиси мажмуанинг иккинчи минорасига ҳужум қилди.
Учинчи лайнер Пентагон биносига келиб солди, тўртинчиси эса йўловчилар террорчиларга қаршилик кўрсатгани боис Питтсбург яқинида (Пенсильвания штати) қулади.
Ҳужумлар оқибатида 2977 киши ҳалок бўлди. Уларнинг мутлақ кўпчилиги оддий фуқаролар эди.
Ушбу фожиа юз минглаб инсонлар тақдирини ўзгартириб юборди, АҚШнинг кейинги ташқи сиёсатини белгилаб берди, шунингдек, ҳалигача муҳокама қилинмоқда, журналистик тадқиқотлар, бадиий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу муносабат билан «Газета.ru» махсус фотогалерея тузиб чиқди.
Изоҳ (0)