Парижнинг “ПСЖ” клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки ўйинида “Ливерпуль”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона голни “қизиллар” ярим ҳимоячиси Харви Эллиот киритди.

Ушбу ўйинда Париж клуби рақиб дарвозаси томон 27 марта зарба йўллади, бироқ бирортасини голга айлантира олмади. “Ливерпуль” эса бор-йўғи икки марта зарба берди, улардан бири аниқ бўлди ва гол билан якунланди.
27 та зарба ва гол ура олмаслик натижаси Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида иккинчи энг ёмон кўрсаткич бўлди. Қизиғи шундаки, бу борада рекорд ҳам “ПСЖ”га тегишли. Ўтган мавсум ярим финал босқичининг жавоб баҳсида парижликлар Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши ўйинда 30 та зарба йўллаган, аммо бирортасини голга айлантира олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” — “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 12 март куни Ливерпулдаги “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)