Тожик давлат тижорат университети раҳбарияти «яхши» ва «аъло» баҳоларга ўқийдиган талаба қизларнинг тўй харажатларини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда «Диалог» нашри хабар бермоқда.
«Ахир улар бизнинг фарзандларимиз. Биз улар эрга тегиш ҳақида эмас, ўқиш ҳақида кўпроқ ўйлашини хоҳлаймиз. Шунинг учун уларга шундай ваъда бердик», — деб қарорини тушунтирди университет ректори Ҳамидуллохон Фақиров.
Охирги пайтларда Тожикистон расмийлари ёшларнинг никоҳ тўйларини ўтказишга кўмак бериб келмоқда. Жумладан, Бохтар туманида 27 август куни қишлоқ мактаби ўқитувчиси Саидшо Асроров ва ҳамшира Маржона Худойдодованинг тўйи шахсан президент Эмомали Раҳмон топшириғига кўра ўтказиб берилди.
Изоҳ (0)